Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Агентлик делегацияси илк бора Жанубий Африкада ўтказилаётган халқаро кўргазмада иштирок этди

26-28 октябрь кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Жамшид Эшмуродов бошчилигидаги экспертлар ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар вакилларидан иборат делегация илк бора Жанубий Африкада ўтказилаётган халқаро кўргазмада иштирок этди. 

Ҳар йили қитъанинг энг йирик соғлиқни сақлаш савдо кўргазмаси ва тиббиёт саноатининг бизнесс майдони 7000 дан ортиқ тиббиёт мутахассисларини жалб қилади ва дунёнинг 500 та етакчи соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларини бир нуқтада бирлаштиради.Катта масштабли мазкур майдонга Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистон ҳам ўз фармацевтика махсулотларини йирик саноат иштирокчилари қаторида намойиш этди.

Йоханнесбург шаҳрида ўтказилаётган “Africa Health-2022” кўргазмаси доирасида Африканинг 30 дан ортиқ давлатлари фармацевтика ва тиббиёт соҳаси вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Мазкур музокаралар чоғи Жанубий Африка, Зимбабве, Замбиа, Намибиа, Уганда, Судан, Руанда каби давлатларнинг тиббиёт ва фармацевтика тармоғини тартибга солувчи органлари, дори воситаларини улгуржи етказиб берувчилари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотларига катта қизиқиш билдиришди. Айтиш даркорки, Африка давлатларида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар кам бўлиб, дори воситаларининг танқислиги кузатилади. Шу боис қитъанинг бизнесс вакиллари кўргазмада ўз маҳсулотлари билан қатнашган “Nika Pharm”, “BP Pharma” “Merrymed Farm”, “Jurabek Laboratories”, “Aziya Immunopreparat”, “Dentals Pharmа” “Uzgermed Pharm” каби маҳаллий корхоналар билан ўнлаб истиқболли лойиҳалар устида ҳамкорликни йўлга қўйишни кўзда тутмоқда.

“Africa Health-2022” ҳалқаро кўргазмаси доирасида агентлик экспертлари дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатлари, хусусан Жанубий Корея, Малайзия, Италия, Германия, Австрия ва Хитой давлатларнинг фармацевтика тармоғини тартибга солувчи ҳамда экспорт ва ташқи савдони қўллаб қувватловчи ташкилотлари вакиллари билан ҳам музокаралар олиб боришди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech