Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Бугунга қадар қайси аҳоли қатлами қанча вакцина қабул қилди?

ССВ Матбуот хизмати юртимизда амалга оширилаётган вакцинация жараёнлари ҳақида хабар бериб келмоқда.

3 август ҳолатига кўра, аҳоли қатламлари кесимида эмлаш кўрсаткичлари қуйидагича:

◾️ 65 ёшдан катта фуқаролар — 1 350 573 доза;
◾️ тиббиёт ходимлари — 887 041доза;
◾️ мактаб ўқитувчилари — 964 112 доза;
◾️ мактабгача таълим муассасалари ходимлари — 360 532 доза;
◾️ сурункали касаллиги борлар — 1 290 655 доза вакцина билан эмланиб, вакциналарнинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламлари учун сарфланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи қарорига асосан:

◾️ 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бир қанча аҳоли қатламлари коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;
◾️ 1 октябргача 2-доза вакциналари;
◾️ 1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар мустасно) шартлиги белгиланган эди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech