Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Буюк Британиянинг Де Монтфорт университети билан валидация учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 октябрь санасида «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида жойлашган Фармацевтика техник университети ва Буюк Британиянинг Де Монтфорт университети вакиллари ўртасида валидация учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида университет раҳбарияти ва Де Монтфорт валидация кенгаши томонидан зарур ташкилий ишлар ва академик дастурни юқори савияда етказиб бериш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда Фармацевтика техник университети ташкилий тузилмаси, стратегик асослари, ташкилий масалалар ҳамда ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Учрашувнинг иккинчи қисмида академик дастур валидацияси ва барча талабларга жавоб бера оладиган юқори даражадаги ўқув жараёнининг яратилиши масаласи муҳокама қилинди.

Учрашувдан сўнг, Де Монтфорт университети валидацион комиссияси аъзолари томонидан Фармацевтика техник университетида эришилган ютуқларга ижобий баҳо берилиб, келгусида амалга оширилиши керак бўлган ишлар юзасидан келишиб олинди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech