Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Давлат ташкилоти ходимларини синовдан ўтказиш модули” ишга туширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 мартдаги “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-134-сонли Қарори имзоланди.

Мазкур Қарорга кўра, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низоми тасдиқланди.

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш тест синовлари орқали баҳоланиб, фақатгина юридик хизмат ходимларига тадбиқ этилади.

Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланган режа-график асосида давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини баҳолаш ҳар 3 йилда 1 марта ташкил этилади.

Шунингдек, давлат ташкилотларга биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар  ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач баҳолашдан ўтказилади. Бунда, масъул ва жавобгар бўлиб давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳисобланади.

Баҳолашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

➖ давлат ташкилотлари ходимларининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришларлан хабардорлиги даражасини аниқлаш ва бу борадаги билимларни мунтазам ошириб бориш;
➖ ўз фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;
➖ ноқонуний қарорлар қабул қилиниши, шунингдек ҳуқуқбузарликлар содир этилишнинг олдини олиш;
➖ давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини баҳолаш орқали унинг натижаларини доимий равишда мониторинг қилиб бориш.
 

2021 йил 1 майга қадар ўқув машғулотларини ташкил этиш учун зарур ўқув дастури, материаллар ва тест саволлари базасини шакллантирилади ҳамда электрон платформага жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига тақдим этилади.

Давлат ташкилотлари ходимлари Ўзбеикстон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги “Давлат ташкилоти ходимларини синовдан ўтказиш модули” орқали махсус тест тизимида онлайн тест синовидан ўтказиш орқали баҳоланади.

Баҳолаш ўтказиладиган йилнинг тегишлича 1 март ва 1 сентябрь саналарига ўқитилиши ва баҳолашдан ўтиши лозим бўлган ходимлар рўйҳатини тасдиқлайди вҳамда уни Адлия вазирлигига тақдим қилади.

Ҳар бир ходим томонидан 40 тест саволи бажарилади. Бунинг учун жами 50 дақиқа вақт ажратилади ва ҳар бир тўғри жавоб учун 2,5 баллдан баҳоланади. 

Баҳолаш якунлари бўйича доимий мониторинг юритилади ва мониторинг  натижалари юзасидан қуйидагилар амалга оширилади:

➖ услубий кўрсатмалар бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ва давлат ташкилотлари фаолиятига татбиқ этиш чоралари кўрилади;
➖ баҳолашдан ўтмаган ходимларни ўқитиш ва қайта баҳолашдан ўтказилишига оид кўрсатма берилади;
➖ ўқитиш тизимини кучайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади ва давлат ташкилотларига юборилади.
 

Ходимнинг баҳолаш натижалари юзасидан апелляция шикояти натижалари эълон қилинганидан сўнг 5 кун ичида у ишлаётган давлат ташкилоти томонидан кўриб чиқилиб, Адлия вазирлигига юборилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech