Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори воситалари ва тиббий буюмлар учун ажратилган маблағ миқдори 3 бараварга оширилади

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида бирламчи тиббий-санитария муассасаларида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.

Қарорга кўра, 2021 йил 15 июндан бошлаб бирламчи тиббий-санитария муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори ўртача 3 бараварга оширилади.

Ушбу мақсадлар учун жорий йил инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобидан 165 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади ҳамда 2022 йилдан бошлаб ушбу харажатлар учун зарур бўладиган маблағлар Давлат бюджетидан йўналтирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт соҳасида инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобига ҳар бир вилоят кесимида иқтисод қилинадиган маблағларни аниқлашга масъул этиб белгиланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech