Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Доривор ўсимликлар маҳсулотлари таъминотида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4670-сонли қарори ҳамда 2020 йил 26 ноябрдаги “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4901-сонли қарорларига асосан Тошкент давлат аграр университетида 2021 йил 15 декабрь куни “Доривор ўсимликлар маҳсулотлари таъминотида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

Конференцияда доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлаш ва  қайта ишлаш борасида амалий ва илмий-педагогик фаолият олиб бораётган барча фермер ва ўрмон хўжаликлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари қатнашлари мумкин.

Конференция тили: ўзбек, рус ва инглиз тилларида.

КОНФЕРЕНЦИЯ ШЎЪБАЛАРИ:

1. Ўзбекистон флорасидаги доривор ўсимликлар ресурслари ва муҳофазаси;
2. Доривор ўсимликлар интродукцияси ва етиштириш агротехнологияси;
3. Доривор ўсимликлар фитокимёси ва фитопрепаратлар технологияси;
4. Доривор ўсимликлар хом ашёсини фармацевтикадаги аҳамияти;
5. Доривор ўсимликларнинг тиббиётда, ҳалқ табобатида ва озиқ-овқат саноатидаги ўрни.

КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИЛЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

Мақолада кўтарилган муаммоларнинг мазмуни, тадқиқот услубининг тавсифи, муаллиф томонидан олинган маълумотлар ҳамда хулосалар қисқа ва аниқ бўлиши керак. Мақола мазмунига мос номланиши шарт.

Расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар: Саҳифа формати – А4 (210×297 мм); чегаралар чап томонидан 3 см, ўнг томонидан 1,5 см тепа ва пастдан 2 см; шрифти – кегль 14; типи – Times New Roman; қатор оралиғи – 1,5; саҳифалар рақамланмайди. Матн оригиналлиги – 65%.

Мақолада кетма-кетлик тартиби:

1. УЎК (http://teacode.com/online/udc/ веб сайтидан топиш мумкин);
2. муаллифларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзбек, рус ва инглиз тилларида транслитерация асосида);
3. илмий даражаси ва унвони, иш ёки ўқиш жойи, шаҳри (ўзбек, рус ва инглиз тилларида);
4. муаллифларнинг электрон почтаси;
5. мақоланинг сарлавҳаси (ўзбек, рус ва инглиз тилларида);
6. аннотация (100-200 сўз, ўзбек, рус ва инглиз тилларида);
7. калит сўзлар (7-10 сўз) (ўзбек, рус ва инглиз тилларида);
8. кириш қисми;
9. тажриба (тадқиқот) объекти ва услубияти;
10. тажриба (тадқиқот) натижалари ва уларнинг муҳокамаси;
11. хулоса;
12. адабиётлар рўйхати;

Мақола сарлавҳаси, аннотация ва калит сўзларни рус ва инглиз тилларига таржима қилишда Google translate, Яндекс переводчик, PROMT
ва шу каби таржимонлардан фойдаланишга рухсат этилмайди.

Расмлар ва жадваллар рақамланган бўлиши, жадвалларнинг номи жадвал тепасида ўртада, расмларнинг номи расм пастки қисмида ўртада жойланиши керак.

Адабиётлар рўйхати ГОСТ 7.1-76 «Нашр этиладиган асарларнинг библиографик тавсифи» талаблари шаклида бўлиши керак. Ишлар муаллифлар фамилияси бўйича альфавит тартибида дастлаб ўзбек ва рус тиллари, сўнгра хорижий адабиётлар жойлаштирилади. Бир муаллифнинг алоҳида ишлари хронологик тартибда бўлади. Журнал мақолаларида илова қилинаётган асарларнинг муаллифлари исми ва мансаби, мақола сарлавҳаси,  йили, асарнинг ҳажми кўрсатилиши шарт. Умумқабул қилингаи қисқартмаларга йўл қўйилади. Матнда квадрат қавсларда илова қилинаётган асарнинг тартиб рақами (масалан, [1, 2,   ёки 10] кўрсатилади. Мақолада келтирилган барча иловалар илк манба билан тўғри келиши шарт. Адабиётлар рўйхатида илова қилинган барча адабиётлар кўрсатилиши керак. Адабиётлар рўйхати алоҳида саҳифага ёзилади.

Эслатма: Мақола ҳажми 3 бетдан кам, 5 бетдан кўп, муаллифлар сони эса 4 тадан кўп бўлмаган ҳолда электрон вариантда топширилиши лозим. Электрон вариантда битта файлда фақат битта материал бўлиши керак. Электрон вариантдаги файлнинг номи биринчи муаллифнинг фамилияси
ва шўъба рақамидан иборат бўлиши керак. Масалан: Бердиев Э.Т. 2-шўъба.rtf.

Файл *rtf форматида сақланиши лозим.

Берилган мақолалар экспертлар таҳлилидан ўтади. Илмий-амалий конференция мавзуси ва нашр талабларига жавоб бермайдиган, экспертлар таҳлилидан ўтмаган мақолалар матни қабул қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди. Материалларни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз.

Конференциянинг ташкилий қўмитаси: Тошкент давлат аграр университети, Ўрмон хўжалиги ва ландшафт дизайн факультети.

Масъул ходим: Дустиёров Мехрож Дилшодович Тел: +99890-815-75-55
Қўшимча савол ва таклифлар бўйича: Нигматуллаев Бахтиёр Алимович +99894-645-12-37, +99871-206-70-92.
Илмий мақолалар mehrojnur90@mail.ru e:mail орқали қабул қилинади.

Мақолалар 2021 йил 15 ноябргача қадар қабул қилинади. 
Мақолалар Тошкент давлат аграр университети, “AGRO INFORM” илмий журналининг махсус сонида чоп этилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech