Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дорихонадан дори харид қилганимда дорихона ходими қайтим ўрнига цитрамон дори воситасини берди. Aйтингчи бу тўғрими?

Баъзида савдо ходимлари томонидан харидорга қайтим ўрнида сақич, бир дамламали чой, гигиеник салфетка, қурт, конфет ва гугурт каби маҳсулотларни, дорихоналарда эса цитрамон ва бошқа дори-дармонларни бериш ҳолатлари учраб туради. Бу савдо қоидаларига зид ҳисобланади.

Қонун бўйича бу – харидорни мажбурлаб қўшимча маҳсулот сотиш дейилади.

Тадбиркорлар савдо дўконлари, супермаркетлар, умумий овқатланиш корхоналари, дорихоналар, транспорт ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида харидорларга қайтим учун 50, 100, 200, 500 сўмлик танга пулларни тўлиқ таъминлаб қўйишлари шарт.

Сабаби сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасида шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган шартлари ҳақиқий эмаслиги белгилаб берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги “Чакана савдо қоидалари тўғрисидаги” қарорига кўра, маҳсулотлар савдоси билан шуғулланиш ёки хизмат кўрсатишда бошқа маҳсулотларни сотиш белгиланган қоидаларга зид ҳисобланади. Тадбиркорлар мазкур қоидаларга тўлиқ амал қилишлари шарт.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech