Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармагентлик барча ОАВ вакилларини, журналист ва блогерларни “Avicenna’s Heritage” танловида фаол иштирок этишга таклиф этади

Буюк бобомиз Абу Али Ибн Сино томонидан юқори баҳоланган доривор ўсимликларни етиштириш, улардан маҳсулотлар ишлаб чиқариш, доривор ўсимликларнинг шифобаҳш хусусиятлари ҳамда улардан фойдаланиш усуллари, шунингдек мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларингиз борми?

Уларни ролик шаклига келтириб, 2022 йил 1 ноябрдан 2022 йил 25 ноябрга қадар электрон ОАВда, телерадиоканалларда ёки шахсий блогингизда эълон қилинг ҳамда материалингизни эълон қилинганлиги тўғрисида ҳаволаси билан бирга бизга йўлланг!

Танловда иштирок этиш учун ўзингиз ҳақингиздаги маълумот ва видеоролигингизни 2022 йил 20 ноябридан 25 ноябрига қадар (ўша куни ҳам) @tanlovdorivorbot телеграм боти орқали қабул қиламиз.

Видеоролигингиз:
- Долзарблик
- Ҳаққонийлик
- Холислик
- Таъсирчанлик
- Тушунарлилик
- Креативлик мезонлари асосида махсус комиссия томонидан баҳоланади.

Номинациялар:
- Энг яхши телекўрсатув
- Энг яхши ролик
- Энг яхши дудл видео

Номинациялар бўйича ғолибларни:
3-ўрин учун – телевизор
2-ўрин учун – планшет
1-ўрин учун – ноутбук кутмоқда!

Эслатиб ўтамиз, ҳар бир иштирокчидан 1 та видеоролик қабул қилинади.

“Avicenna’s Heritage” танлови шартлари билан тўлиқ бу ерда танишишингиз мумкин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech