Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати ёшларда матбуот борасидаги билимларини оширмоқда

3 май - Халқаро матбуот эркинлиги куни. Ушбу санани бутун дунё, шу жумладан Ўзбекистон матбуот ходимлари, журналистлари кенг нишонлади. Соҳа вакиллари ушбу кунга турли радиоэшшитиршлар, телевизион дастурлар, мақолалар тайёрладилар. Юртимизнинг матбуот ривожига улкан ҳисса қўшган журналистлар билан интервьюлар эфирга узатилди, соҳага кириб келаётган ёш журналистлар рағбатлантирувчи танлов бўлиб ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими – Матбуот хизмати вакиллари ҳам ушбу кунни ўзгача нишонлашга қарор қилдилар. Улар талаба ёшларнинг матбуот борасидаги билимларини оширишни мақсад қилдилар.

Жорий йилнинг 5 май куни Тошкент фармацевтика институти ректори Камал Ризаевнинг таклифи билан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати вакиллари институт талабалари учун давра суҳбати ўтказди. Тадбир бошида Агентлик матбуот котиби Қизлархон Бегматова ва бош мутахассис Лочинбек Худоёров журналистлар жумладан ОAВ, блогерлар билан ишлаш ҳамда ахборот тақдим этишда эътибор бериш керак бўлган муҳим мавзулар юзасидан тақдимот ўтказиди.

Тошкент фармацевтика институти ректори Камал Ризаевнинг айтишича, ушбу учрашувни ташкил этиш режаси анча илгари пайдо бўлган. “Институт Матбуот хизмати фаолиятини ривожлантириш мақсадида Aгентликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими вакилларини таклиф қилиб, талабаларни уларнинг фаолияти ва тажрибаси билан яқиндан таништиришни, шунингдек, ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни ҳам режа қилган эдик”, - деди Камал Ризаев.

Дарҳақиқат, давра суҳбати жуда самарали кечиб, талабаларнинг ушбу соҳага қизиқиши жуда юқори эканлиги намоён бўлди. Улар томонидан кўплаб саволлар берилди ва Агентлик вакиллари уларга атрофлича жавоб бердилар. Учрашув якунида Фармагентлик ва Институт матбуот хизматлари ҳамкорликни кучайтиришга ва доимий равишда ёш ижодкорларга кўмаклашишга келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech