Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари иштирокида "Ўзбекистон" радиосида жонли мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 январдаги “2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони юзасидан FM 103.1 Ўзбекистон радиосида жонли суҳбат бўлиб ўтди. (Аудио бу манзилда)

Мазкур мулоқотда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Қизлархон Бегматова, Инвестиция масалалари бошқармаси мутахассиси Абдурауф Абдуллаев ва Давлат маркази Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи раҳбари Амирхон Азимовлар иштирок этиб, соҳага оид имзоланган янги фармоннинг мазмун моҳияти ҳақида тушунтириш бериб, тингловчиларнинг саволларига жавоб беришди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech