Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов бошчилигидаги экспертларнинг Хитой давлатига амалга ошираётган хизмат сафари доирасида учрашувларнинг иккинчи манзили Сучжоу шаҳри бўлди

Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида, ҳусусан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий компанияларга яратилаётган шарт-шароитлар чет эл инвесторлари эътиборини тортаётгани сир эмас.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов бошчилигидаги экспертларнинг Хитой давлатига амалга ошираётган хизмат сафари доирасида учрашувларнинг иккинчи манзили Сучжоу шаҳри бўлди.

Сучжоуда Агентлик вакиллари биофармацевтика ва илмий-тадқиқот йўналишларида иш юритувчи Tianma Pharma Group, тиббий буюмлар ва инъекция шприцларини ишлаб чиқарувчи B&H, фаолияти халқ табобати борасида изланишлар олиб бориш ва доривор ўсимликлар асосида маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган Li Liang, илмий тадқиқотлар олиб борувчи ва дори воситаларини ишлаб чиқарувчи Jiangsu Wuzhong Pharmaceutical Group Co. Ltd., тиббий буюм ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Jinsheng Medical ҳамда тиббий буюм ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи Suzhou Glymate Laboratory Technology Development Co.Ltd. компаниялари вакиллари билан учрашиб, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech