Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидaн ўткaзилгaн тaнлов нaтижaлaри бўйичa рaсмий бaёнот
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан юртимизда фаолият юритаётган фармацевтик корхоналар ва импортёр-дистрибюторлар орасидан махсус талабларга биноан саралаб танланган иштирокчилар орасида, 2020 йилнинг 30-31 декабр кунлари Aгентлик танлови бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.
Маълумот ўрнида иштирокчилар:
Юқоридаги талабларга асосан танловда иштирок этган 9 нафар ишлаб чиқарувчи корхонага Агентликнинг “телеграм”даги расмий саҳифасидаги сўровномада умумий 38437 та овоз берилган бўлиб, улардан:
Шунингдек, юқоридаги талабларга асосан танловда иштирок этган 10 нафар импортёр-дистрибюторга Агентликнинг “телеграм”даги расмий саҳифасидаги сўровномада умумий 9577 та овоз берилган бўлиб, улардан:
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказилган танлов cўровномасида қатнашган иштирокчиларнинг берган овозлари сарҳисобига кўра, Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалиши даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга энг кўп ҳисса қўшган корхоналар номинациясида:
Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалиши даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга энг кўп ҳисса қўшган импортёр-дистрибютор номинациясида:
Шу ўринда танловда ғалаба қозонган мазкур корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш истагида бўлган журналистлар, блогерлар ва жамоатчилик вакиллар учун Агентлик Матбуот хизмати томонидан яқин кунларда пресс-тур ўтказиш режалаштирилганлигини маълум қилган ҳолда, коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга ўз хизматини аямаган ва халқ учун фидо бўлган ҳар бир корхона, ташкилотга Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги номидан ташаккур билдирамиз!
—