Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг мутахассисларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди

Тиббиёт ходимлари куни ўзгача бир шукуҳда, кенг миқёсда нишонланди. Йиллар давомида  тиббиётга, тиббиёт ходимларига, шифокорларга ва фармацевтларга қаратилаётган улкан эътибор айнан шу соҳани ривожига туртки бўлиб келмоқда. Ҳар йили соҳа вакиллари муносиб тақдирланиб келмоқдалар.

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг  мутахассисларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди.

Алишер Темиров - Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агантлиги директори ўринбосари

Муҳаббат Ибрагимова - Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агантлиги Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи

Алишер Сержанов - Қорақалпоғистон Республикаси фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси бошлиғи

Ойдин Қаюмова - Самарқанд вилояти фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси бошлиғи

Коронавирус пандемияси даврида  аҳоли саломатлигига муносиб хисса қўшган ҳамкасбларимизни машаққатли меҳнатларига берилган “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари билан қутлаймиз.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech