Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Гулистон шаҳрида “Made in Uzbekistan” Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Мазкур кўргазмада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев бошчилигида тармоқ корхоналари вакиллари иштирок этишмоқда.

Мамлакатимиз иқтисодий соҳа ютуқларини намоён этиш мақсадида ҳар йили ташкил қилинадиган ушбу кўргазма иштирокчилар ва ташриф буюрувчилар учун маҳаллий саноат корхоналари маҳсулотлари билан танишиш, ишлаб чиқариш тармоқларига жорий этилган инновацион лойиҳалар ҳақида маълумот олиш имкониятини беради.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech