Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ҳиндистонда “IPHEX ва Global Regulators Conclave” Глобал регуляторлар конклави ўтказилди

Ҳиндистоннинг дори воситаларни тартибга солувчи миллий органи ҳамда Ҳиндистон ҳукуматининг Савдо саноат вазирлиги томонидан ташкил этилган Ҳиндистон фармацeвтика маҳсулотлари экспортини ривожлантириш кeнгаши (Pharmexcil) томонидан жорий йилнинг 21-23 сентябр кунлари Нью-Деҳли шаҳрида “IPHEX ва Global Regulators Conclave” Глобал регуляторлар конклави ўтказилди.

“Pharmexcil” кенгашининг расмий таклифига биноан мазкур анжуманда Ўзбекистондан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази” директори Азиз Дўсматов ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” Фармакопея қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Яхъяевлар ўз маърузаси билан иштирок этди.

Маълумот учун, Глобал регуляторлар конклавининг асосий йўналишлари:

▪️ ҳудудлар ичида ва ўртасида тартибга солиш стандартларини уйғунлаштириш бўйича мумкин бўлган ҳамкорлик;
▪️ тиббий маҳсулотларга қулай фойдаланиш учун ўзаро ишонч механизми;
▪️ тиббий маҳсулотлар учун таъминот занжирининг мустаҳкамлигини таъминлаш;
▪️ ҳудудлар бўйлаб ривожланаётган меъёрий ўзгаришлар ҳақида хабардорликни ошириш масалаларни ўз ичига олади.

Давлат маркази Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech