Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Барча экспортёрлар учун муҳим норматив-хуқуқий ҳужжатлар

Бугунги кунда республикамиз экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий экспортёрларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор норматив-хуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Қуйидаги ҳаволалар орқали ушбу ҳужжатлар билан танишиб, яратилган имкониятлардан кенг фойдаланишингиз ва экспорт ҳажмларини оширишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4707-сон Қарори - https://www.lex.uz/docs/4806730.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 августдаги “Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 512-сон Қарори - https://www.lex.uz/docs/4967523.

Маҳсулотни экспорт килишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисида низом - https://cdn.epauzb.uz/uploads/NO/SvNBkcDksclPJzqTZeqyV426z40h1d.pdf.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сон Қарори -  https://www.lex.uz/pdfs/5382179.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech