Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан COVID-19'ни даволашда қўлланиладиган дори воситаларининг нархлари ўрганилди

Охирги вақтларда республикада «Ремдесивир» вирусга қарши дори воситаси ҳамда «Инфлювак» гриппга қарши вакцинасига бўлган талаб кескин ошганлиги кузатилмоқда. Мазкур дори воситаларининг нархи бугунги кунга келиб мос равишда 1 800 000 сўм ва 250 000 сўмни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги 2647-сонли қарорига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) зиммасига дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар улар нархининг давлат томонидан белгиланган тартибга риоя этишини тизимли асосда назорат қилиш вазифаси юклатилган. Мазкур қарорга мувофиқ, шунингдек, улгуржи ва чакана савдо учун чекланган савдо устамаларини қўллаш тартиби ҳам ўрнатилган. Хусусан, дорихоналар дори воситалари улгуржи сотиб олинган нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда устама белгилаш ҳуқуқига эга бўлса, улгуржи корхоналар дори воситаси базавий нархидан, яъни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган ёки ишлаб чиқарилган нархдан 15 фоиздан ошмаган миқдорда устама белгилаш ҳуқуқига эга.

Агентлик томонидан амалга оширилган ўрганишлар натижасида қуйидагилар аниқланди:

2020 йил 9 ой мобайнида «Ремдесивир» дори воситаси республикага 11 та импорт қилувчи томонидан 56 109 минг қути миқдорида 2 млн. АҚШ долларига олиб кирилган.
Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, мазкур дори воситасининг энг қуйи чакана нархи 457 000 сўмни, максимал нархи – 3 836 000 сўмни ташкил этади. Ўртача чакана нарх мос равишда 1 066 000 сўм сифатида қайд этилган. Ушбу катта фарқ дори воситасини ишлаб чиқарувчи давлатларнинг фарқланишида ҳамда маҳаллий импорт қилувчилар томонидан дори воситалари декларация қийматини турли хиллиги билан изоҳланади.

2020 йилнинг 9 ой мобайнида Нидерландияда ишлаб чиқарилган «Инфлювак» дори воситаси 2 та импорт қилувчи томонидан 155 490 қути миқдорида 800 минг АҚШ долларига олиб кирилган.

Мазкур гриппга қарши вакцинанинг энг паст чакана нархи 69 000 сўмдан ошмаслиги, максимал нархи 102 000 сўм атрофида бўлиши лозим. Ўртача чакана нархи – 86 000 сўм сифатида қайд этилган.

Энг юқори нарх 4-валентли вакцина учун, энг паст нарх 3 валентли вакцина учун қайд этилган.

Агентлик томонидан дори воситалари чекланган чакана нархларини ҳисоб-китоб қилиш давом эттирилмоқда, ушбу дори воситаларининг улгуржи омборлардаги захиралари ва уларни етказиб бериш истиқболлари ўрганилмоқда, шунингдек нархларни асоссиз ошишига қарши тадбирлар амалга оширилмоқда.

Агентлик тадбиркорлик субъектларини огоҳлантиради: дорихоналар томонидан мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан, дори воситаларига нарх белгилаш тартибини бузилиши қўпол равишда қонун бузилиши ҳолати ҳисобланади ва лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келиши мумкин.

Расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш, товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатларни алмаштириш, сохталаштириш ёки йўқ қилиш, реализация қилинган товарлар қийматини ҳисоб ҳужжатларида ҳақиқатда реализация қилинган қийматидан пасайтирилган нархлар бўйича акс эттириш яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 223-моддаси).

Агентлик кейинчалик ҳам коронавирус инфекциясига қарши асосий дори воситалари чекланган чакана нархлари тўғрисида маълумотлар бериб боради.
Дори воситалари нархлари асоссиз оширилган ҳолатлар бўйича Агентликка хабар беришингизни сўраймиз.

«Инфлювак»

Қабул қилувчи Ишлаб чиқарувчи мамлакат Дори воситасининг номи Миқдори Партия рақами Яроқлилик муддати Чегаравий чакана нархи
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси Марказий дорихонаси Нидерландия Инфлювак (3 валентли инсон учун гриппга қарши вакцина) – шприцда, 0,5 мл 50 040 Х09 Июнь 2021 69 000
«PHARMAXI» МЧЖ Инфлювак (3 валентли инсон учун гриппга қарши вакцина) – шприцда, 0,5 мл 88 946 Х09 Июнь 2021 69 000
«PHARMAXI» МЧЖ Инфлювак Тетра 0,5 мл/вирус А штаммлари геммаглютинини) 11 584 Х25 Июнь 2021 102 000
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси Марказий дорихонаси Инфлювак Тетра 0,5 мл/вирус А штаммлари геммаглютинини) 4 920 Х25 Июнь 2021 102 000
 

«Ремдесевир»

Ишлаб чиқарувчи мамлакат Дори воситасининг номи Миқдори Партия рақами Яроқлилик муддати Чегаравий чакана нархи
Индия Джуби-Р (ХПН-Remdesivir ), инъекцияга эритма тайёрлаш учун кукун, 100мг 5 178 JBR20003 Июнь 2022 762 000
Индия Ремдесивир (ХПН-Remdesivir), инъекция учун эритма, 100мг 20 16 149 Июнь 2022 781 000
Индия AA ZENVIR (ХПН- Remdesivir), инфуция учун эритмага концентрат, 100мг 5 000 16 221 Июнь 2022 781 000
Индия REMDESIVIR (ХПН- Remdesivir) инъекция, 100мг 1 000 ARDBG0820 Июнь 2022 1 325 000
Индия Ковифор (ХПН-Remdesivir) инъекция учун эритма, 100мг 1 700 RED020001A Июнь 2022 1 020 000
Бангладеш Ремивир 100 (ХПН-Remdisivir) томирга қуйишга инъекция учун лиофилизат эритма 100мг 1 000 CPDP011 Июнь 2021 1 179 000
Бангладеш NINAVIR (ХПН-Remdesevir), инфузия учун лиофилизат кукун, 100мг 2 000 20 007 Июнь 2021 782 000
Грузия Remdisivir vial 100mg 20 ml (Сoncentrated solution for IV infusion) 1 000 2007072A Июль 2021 3 836 000
Индия Ремдесивир (ХПН-Remdesivir for Injection 100mg) инъекция учун эритма тайёрлашга кукун 100мг 1 000 16 268 Июль 2022 783 000
Индия Джуби-Р(ХПН-Ремдесивир) инфузия учун лиофилизат эритма, 100мг 10 925 JBR20005A Июль 2022 457 000
Индия Джуби-Р(ХПН-Ремдесивир) инфузия учун лиофилизат эритма, 100мг 7 645 JBR20011 Июль 2022 457 000
Индия AA ZENVIR (ХПН- Remdesivir), инфуция учун эритмага концентрат, 100мг 1 800 16 575 Август 2022 555 000
Индия Remdesiver (ХПН-Remdesivir) инфузия учун лиофилизат эритма, 100мг 50 16 389 Июль 2022 999 000
Индия Ремдак (ХПН-Remdac for Injection 100mg) инъекцияга эритма тайёрлаш учун кукун 100мг 2 016 B000356 Июль 2022 643 000
Индия REMDESIVIR (Each vial contains: Remdesivir 100mg, Sulfobutyl ether beta-cyclodextrin, Sodium q.s., HCI/NaOH added for Ph adjustment) 1 000 Нет данных Нет данных 1 631 000
 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech