Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Лазиз Қудратов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон президентининг қарори билан инвестициялар ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари Лазиз Қудратовга Стратегик ривожланиш агентлиги бош директори вазифасини бажариш юклатилди.

Лазиз Қудратов 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат Шарқшунослик институти ва Хосей университети (Япония) битирувчиси.

У 2003-2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо Вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, 2010-2014 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, 2014-2016 йилларда Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва қўллаб қувватлар бўйича «Ўзинфоинвест» агентлиги директори сифатида фаолият кўрсатган.

Лазиз Қудратов 2017 йил июнида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган, 2019 йил январида қўмита Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сифатида қайта ташкил этилгач, шу вақтгача вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2019 йил октябрь ойи бошида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Маълумот учун, Стратегик ривожланиш агентлиги 2021 йил 19 июль куни президент фармони билан ташкил этилган. 

Агентлик функцияларига тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолияти истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш, мамлакатда инвестиция муҳити ва ташқи савдо фаолиятини такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, мамлакат ижобий имижини шакллантириш ҳамда илгари суриш мақсадида халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш киради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech