Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ахбороти

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси мутахассислари Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган айрим Тиббиёт муассасалари дорихоналарида назорат тадбирларини ўтказдилар.

Соғлиқни  сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан 2021 йил II-IV чоракларда фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи давлат тиббиёт муассасалари дорихоналарининг лицензия талаб ва шартларига риоя этишларини назорат қилиш бўйича  ўтказиладиган текширишлар режа-жадвалига мувофиқ, 2021 йил 18 майда Қорақалпоғистон Республикаси РШТЁИМ Нукус филиали, У.Холмуратов номидаги кўп тармоқли тиббиёт маркази, Шуманай туман тиббиёт бирлашмаси ички дорихоналарида текшириш ишлари ўтказилди. 

Текширувларда тиббиёт муассасалари томонидан лицензия талаб ва шартлари, шу жумладан “Дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом” талаблари бузилиш ҳолатлари аниқланиб,  ушбу муассасаларга нисбатан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар шаклидаги таъсир чоралари белгиланди. Шу билан бирга, лицензия талабларини бузилиш холатларини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар доирасида Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган дори воситаларинини тайёрлаш, дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш ҳуқуқига эга жами 27 та лицензиатлар ва тадбиркорлар  иштирокида семинар-йиғилиш ўтказилди.  

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирининг «Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»  2018 йил 27 мартдаги 17-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2990) бўйича маълумотлар  йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказилди.  

Шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-6044 Фармони ижроси бўйича қонунчиликдаги ўзгаришлар тўғрисидаги, Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги янги  қонун лойиҳаси тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказилди. 

Семинарда тадбиркорлик субъектлари ўртасида олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан, лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасига сифатсиз, контрафакт фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганлиги ва реализация қилинаётганлиги тўғрисида жисмоний ва юридик шахслардан маълумотлар келиб тушаётганлиги, бундан ташқари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳам бундай маҳсулотлар аниқланиб муомаладан чиқарилганлиги тўғрисида маълум қилиб, 2020 йил 4 – чорак ва 2021 йил 1-чоракда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган шундай мурожаатларга биноан белгиланган тартибда ўтказилган текширувлар ва кўрилган таъсир чоралар тўғрисида айтиб ўтилди.         

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги «2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5707-сон Фармони 4-бандига асосан 2022 йилнинг 1 январига қадар Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи барча маҳаллий корхоналар «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти - GMP» миллий талабларига мувофиқ, Фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар «Зарур дистрибюторлик амалиёти-GDP» миллий стандарти талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши зарур эканлиги белгиланганлиги ва мазкур қонун ҳужжати талабига риоя этмаслик 2022 йил 1 январдан бошлаб лицензия талабини бузилиши холати деб баҳоланиши мумкинлиги ҳақида лицензиатлар огоҳлантирилди.     

Семинар сўнгида йиғилиш қатнашчилари томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилди.

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech