Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Лицензиялаш тартиби “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–701-сон, 14.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан 49 та лицензиялар, 120 та рухсат бериш ҳужжатлари ҳамда 33 та хабарномаларнинг якуний рўйхатлари тасдиқланди.

Қонунга кўра, фаолиятни амалга ошириш ҳаёт ва соғлиққа, атроф-муҳитга зарар, ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга, жамоат хавфсизлигига зиён етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлса, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жорий этилади.

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш ва улар билан боғлиқ бошқа тартиблар барча учун очиқ бўлган “Лицензия” ахборот тизими (махсус электрон тизим) орқали амалга оширилади.

Юридик шахслар филиаллари ва ваколатхоналари учун алоҳида лицензиялар ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олиш талаб этилмайди.

Бунда аввал олинган лицензияларда ва рухсатномаларда филиаллар ва ваколатхоналарнинг манзиллари кўрсатилади.

Филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этган юридик шахслар ваколатли органни махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали хабардор қилади.

Лицензиялар, рухсат бериш ҳужжати ва хабарномалар реестрлари фаолият тури бўйича алоҳида-алоҳида махсус электрон тизимда очиқ электрон шаклда юритилади.

Қонунга кўра, лицензия фаолиятнинг ҳар бир лицензияланадиган тури учун алоҳида берилади.

Лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади, қуйидагилар мустасно:
● тиббий фаолият;
● фармацевтика фаолияти;
● гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият;
● таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик воситасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабисни саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш, қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш, олиш ва ташиш;
● кўчма радиотелефон (уяли) алоқадан ва телерадиоэшиттиришларни тарқатишдан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш;
● нефтни, газни ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш;
● аффинаж фаолияти.

Лицензия берганлик, унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик ва уни ўзгартирганлик учун давлат божи ундирилади.

Фаолиятнинг қуйидаги турлари бўйича лицензиянинг амал қилиши учун йиллик давлат божлари белгиланади:
● концерт-томоша фаолияти;
● истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ишлаб чиқариш;
● алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси;
● телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва хизматларни кўрсатиш.

Манба

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech