Нега короновирусга чалинган болаларда тана ҳарорарти 37,5° бўлганида уни тушириш учун дори тавсия этилмайди?
Иситма тананинг нормал ҳимоя реакциясидир. Агар тана ҳароратида иситмани туширишга ҳаракат қилинадиган бўлса, иммун тизими заифлашади.
Ушбу ҳолатда кўпроқ суюқлик ичириш тавсия этилади. Организмнинг ўзи ишлаб чиқилган антитаёқчалар ёрдамида курашади. Енгил турида болаларга кўп ва нотўғри дорилар бериш тавсия этилмайди (дориларни дозаларига ҳам эътибор бериш керак).
Дориларни бундай бериш билан биз ўзимиз билмаган ҳолда касалликни енгил туридан оғир турига ўтказиб қўйишимиз мумкин. Шунинг учун ҳар қандай вазиятда шифокор назоратида бўлиш ва шифокор кўрсатмаларига амал қилиш тавсия этилади.
Барно Абдусамадова,
CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати