Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ноқонуний олиб чиқишга уринилган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Юртимизда пандемия сабаб дори ва дори воситаларига бўлган эҳтиёж ошган бир пайтда ноқонуний даромад олиш илинжида бўлган фуқаролар афсуски ҳамон учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун кириб келган С.С. бошқарувидаги “Мерседес Бенз” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинанинг салон қисмидаги шкаф ичида декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган қиймати 15,3 миллион сўмлик 51 дона “Helix original” номли дори воситалари яширилганлиги аниқланди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Т.И. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 24,5 миллион сўмлик, 4788 дона антиперспирантлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech