Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

ЭЪЛОН!

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги дори воситаларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи маҳаллий корхоналарни “Пандемия даврида Ўзбекистон Республикасини дори-дармон билан таъминлаш. Муаммолар ва ечимлар” мавзусига бағишланган видео-конферернц-алоқа учрашувида иштирок этишга таклиф этади.

Учрашув 2020 йил 14 июль куни соат 15:00 дан 16:00 гача давом этади.

Унда фармацевтика бозори таркиби ва ассортиментидаги ўзгаришлар, ривожланиш тенденциялари ва келгуси ойларда республикани дори-дармон билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муаммолар, шунингдек уларни ҳал қилиш йўллари кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Ўзингизни қизиқтирган саволлар рўйхатини 2020 йил 13 июль соат 18:00 га қадар farmagentlik@minzdrav.uz электрон манзилига юбориш орқали иштирок этишингизни тасдиқланг.

Aриза шакли илова қилинади. Форма заявки.doc

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech