Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳолати ўрганилди

Жорий йилнинг 12-15 апрель кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Инвестиция лойиҳалари мониторингини олиб бориш ва фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ильяс Манапов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, ва Навоий вилоятлари бўлинмалари томонидан ҳудудларда фармацевтика соҳаси бўйича амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳолати жойларга чиққан ҳолда ўрганилди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги "Nukus Med Tex" МЧЖ томонидан умумий қиймати 5,5 млн. АҚШ долларилик “Учинчи авлод шприцлари ва Гемодиализ жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа, Элликқала туманидаги "ELLMED" МЧЖ томонидан умумий қиймати 1,92 млн. АҚШ долларилик “Тиббий газлама ва тиббий газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа ҳамда Беруний туманидаги "BEGZOD-FARRUX" МЧЖ қиймати 80 минг АҚШ долларилик “Этил спиртини қадоқлаш, антисептик воситалари ва йод маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар жараёни яқиндан ўрганилди.

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида “Имконият саховат” МЧЖ томонидан қиймати 4,5 млн. АҚШ долларилик “Инфузион эритмаларни ишлаб чиқариш”, Хива шаҳрида “Yolmon teks farm” МЧЖ томонидан қиймати 0,1 млн. АҚШ долларилик “Тиббий боғлов воситаларини ишлаб чиқариш”, Гурлан туманида “Perfect Platinum” МЧЖ томонидан қиймати 2,0 млн. АҚШ долларилик “Тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқариш”, Тупроққалъа туманида “Нур Мухаммад Ислом обод” МЧЖ томонидан қиймати 0,96 млн. АҚШ долларилик “Бир марталик тиббиёт қўлқопларини ишлаб чиқариш (иккинчи босқич)” лойиҳалари ҳолати билан танишилди.

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида “Le Uat De Bukhara” МЧЖ томонидан қиймати 0,8 млн. АҚШ долларилик “Тиббиёт докаси ва тиббиёт пахтасини ишлаб чиқариш” ва “Мирзамедсавдо” МЧЖ томонидан қиймати 1,47 млн. АҚШ долларилик “Таблетка ва капсула ишлаб чиқариш”, Жондор туманида “Маритекс Бухара” МЧЖ ҚК томонидан қиймати 1,19 млн. АҚШ долларилик “Тиббиёт бинтларини ишлаб чиқариш”, Вобкент туманида “Шохмирзо” МЧЖ томонидан қиймати 3,47 млн. АҚШ долларилик “Дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, Пешку туманида “Махмуд макс медикал” МЧЖ томонидан қиймати 0,15 млн. АҚШ долларилик “Тиббиёт бинтларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳалари ўрганиб чиқилди.

Навоий вилояти Навбаҳор туманида “Kohna Beshrabot” МЧЖ томонидан қиймати 0,28 млн. АҚШ долларилик “Гален препаратлари ва спиртли эритмаларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, Хатирчи туманида “Кафолат фарм сервис” МЧЖ томонидан қиймати 0,19 млн. АҚШ долларилик “Тиббий буюмлар ва доривор ўсимликлар ёғларини совуқ усулда олиш” лойиҳалари юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Мониторинг давомида лойиҳалар доирасида мавжуд муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан ҳудудий вазирлик  ва идоралар бошқармалари билан музокаралар олиб борилди ва тегишли таклиф ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, тадбиркорларни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида улар билан бевосита алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech