Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Орландо”даги кучли таъсир қилувчи дори воситалари манзилга етиб бормади

Мамлакатимизда реализацияси тақиқланган дори воситаларини яширинча юртимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда. 

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда мамлакатимизга гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний кириб келиши ҳамда айланишига қарши курашиш мақсадида Фарғона шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида “Фарғона-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Х.А. бошқарувидаги “Орландо” русумли автомашина кузатувга олинди. Кузатув давомида фуқаро Х.А. автомашина ойнасидан бир дона сумкани ташлаган вақтида тўхтатилиб мазкур сумка холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу сумкада хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 135 миллион сўмлик жами 1000 дона “Трамадол Ланнахер 50мг” номли, мамлакатимизда муомаласи чекланган гиёҳвандлик дори воситалари ҳамда 100 дона “Тропикамид 10мл” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш 
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech