Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистонда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган ва Самарқанд вилоятларида яшовчи 18 нафар шахсдан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, дея хабар бермоқда "Дарё.уз" нашри.

Қайд этилишича, гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатларига киритилган дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи мазкур гуруҳ аъзоларидан қора бозор нархида умумий қиймати 3,2 миллиард сўмдан зиёд бўлган 28 560 дона «Трамадол» таблеткаси, 7000 дона «Тропикамид» флакони, 35 700 дона «Лирика», 3 920 дона «Регапен» ва 5 600 дона «Перге» капсулалари мусодара қилинди. Шунингдек, 4 300 АҚШ доллари процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.

Жиноят қуроли сифатида 1 та Malibu, 3 та Lacetti ва 1 та Nexia автомашиналари олиб қўйилди. Гуруҳ аъзолари 1977—1994 йиллар оралиғида туғилган фуқаролар бўлиб, улардан 2 нафари аёл ҳамда 5 нафари муқаддам судланган шахслар. Таъкидланишича, ушбу дори воситалари асосан Қирғизистондан контрабанда йўли билан мамлакатга олиб кирилган.

Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech