Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Почта жўнатмаларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги фош қилинди

Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларини халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган. Шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни жўнатиш ҳолатлари ҳали ҳануз учраб турибди.
 
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бошпочтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида фуқаро Ш.С. номига келган почта жўнатмаси кўздан кечирилганида, почта жўнатмасида 180 дона, таркибида “кодеин фосфат” гиёҳвандлик воситаси бўлган “Roкaсet plus” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
 
Жўнатмалардаги “оғу”лар фош бўлди

Яна бир ҳолатда  эса, фуқаро А.С. номига келган почта жўнатмаси кўздан кечирилганида, почта жўнатмасида 120 дона, таркибида “бротизалам” психотроп воситаси бўлган “Bondormin” номли дори воситалари борлиги аниқланди. Шунингдек, мазкур постда фуқаро Ю.Ф. номига келган почта жўнатмаси кўздан кечирилганида, почта жўнатмасининг ичида 40 дона “трамадол” гиёҳвандлик воситаси бўлган “Zaldiar” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Нексия-3”да нималар яширилган эди?

Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Нексия-3”да нималар яширилган эди?

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Поп тумани бўлими ҳамда Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Х.А. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, автомашинада қўшни мамлакатдан юртимизга ноқонуний  олиб кирилган, умумий қиймати 49 миллион сўмлик 20 турдаги 5268 дона дори воситалари ва тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, Х.А.нинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилди. Текширув давомида хонадонда ҳам сифати кафолатланмаган ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 19 миллион сўмлик 6 турдаги 3021 дона дори воситалари сақланаётганлиги аниқланди. Тезкор тадбир давомида жами 68 миллион сўмлик 25 турдаги 8289 дона тиббиёт буюмлари ва дори-воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech