Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткул туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ДХХ, ИИВ ЙПХ ходимлари билан ҳамкорликда Тўрткул туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Cobalt” русумли автотранспорт воситасида йўловчи бўлиб кетаётган фуқаро А.Ж холислар иштирокида текширилди.

Натижада, фуқаро шимининг ўнг чўнтагидан 1 дона конвалютада 5 дона “Regapen 300mg” ёзувли капсулалар ва унга тегишли бўлган қора рангли сумкаси ичидан 30 конвалютада 419 дона “Regapen 300mg” ёзувли ҳамда 225 дона флаконда “Тропикамид” ёзувли дори воситалари борлиги аниқланди.

Худди шундай яна битта ҳолатда, бўлим ходимлари томонидан Хоразм вилояти, Урганч туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Гумон остига олиниб тўхтатилган “Nexia-2” русумли автотранспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро А.А тегишли тартибда текширилганида, унинг сумкасида 182 дона флаконда “Тропикамид”, 172 дона “Селофен” ҳамда 280 дона “Регапен” ёзувли кучли таъсир этувчи дори воситалари ва худди шу автотранспорт воситасининг бошқа йўловчиси М.Рнинг эгнидаги кийимлари чўнтакларидан 15 дона флаконда “Тропикамид” ва 20 дона “Регапен” ёзувли дори воситалари борлиги аниқланди.

Тўрткул туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида эса тўхтатилган “Дамас” русумли автотранспорт воситасида йўловчи бўлиб кетаётган фуқаро А.Анинг эгнидаги кийими чўнтагидан 2 флакон “Тропикамид” номли, 3 капсула “Регапен” номли, 1 капсула “Селофен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва 0,91 гр. “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, ушбу автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, ўрта ўриндиқ тагида автотранспорт воситаси ҳайдовчиси М.Жга тегишли бўлган қўнғир чақмоқ рангли сумка ичида 7 флакон “Тропикамид” номли ва 13 капсула “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмада бўлишининг олдини олиш бўйича ўтказилаётган тезкор тадбирлар доирасида Тўрткўл туманидаги хонадонларнинг бири кўздан кечирилганида, яшириб қўйилган қоғоз қути ичида жами 100 флакон “Тропикамид” ва 98 капсула “Регапен” ёзувли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний равишда сақланилаётганлиги аниқланди.

Тўрткул туманида яшовчи фуқаро А.Анинг кўрсатмасига биноан, унинг яшаш жойи олдидаги аҳлат қутиси кўздан кечирилганда, қора рангли целлофан пакет ичида 112 дона флаконда “Тропикамид” номли, 124 дона капсула “Регапен” номли ҳамда 90 дона капсула “Селофен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Тўрткул туманида ўтказилган навбатдаги тадбир давомида “Cobalt” русумли автотранспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро А.Хга тегишли бўлган қора рангли қўл сумкасида 236 дона флаконда “Тропикамид” ёзувли ва 557 капсула “Регапен” ёзувли кучли таъсир қилувчи дори-воситалари, эгнидаги яшил рангдаги шимининг ўнг тараф чўнтагидан 11 капсула “Регапен” ёзувли кучли таъсир қилувчи дори-воситалари борлиги маълум бўлди.

Қорақалпоғистонлик божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 1527 капсула “Регапен”, 864 дона “Тропикамид” ва 263 дона “Селофен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech