Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигида GMP бўйича малака ошириш курси ўтказилмоқда

Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш, аҳолини арзон ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш, маҳаллий фармацевтика корхоналарида халқаро стандартларни татбиқ этишни жадаллаштириш, ташқи бозорларда рақобатбардош фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятларини ва тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш Агентлик олдига қўйилган устувор ва муҳим вазифалар ҳисобланади.     

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон “2019-2021 йилларда Республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, Зарур амалиётлар маркази ДУК раҳбар ва мутахассис ходимлари малакасини ошириш мақсадида, 2022 йилнинг 30 май – 10 июнь кунлари  “Дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сифат назоратини ташкил этиш – GMP назарий ва амалий қоидалари бўйича - инспекция ва аудит қилиш” мавзусида малака ошириш курси ўтказилмоқда.

Мазкур малака ошириш курси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлигининг “Дори воситалари ва зарур амалиётлар Давлат институти” Федерал бюджет муассасаси ўртасида имзоланган меморандум асосида ташкил этилган.

Малака ошириш курси Россия Федерацияси “Евроосиё Зарур амалиётлар академияси” Автоном нотижорат ташкилотининг тажрибали ва етук мутахассислари томонидан ўтказилмоқда:   

▪️ Жилин Алексей Владимирович – Фармацевтик инспекторат бўйича ўқитиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи.
▪️ Никитин Василий Геннадьевич – Дори воситалари ишлаб чиқаришларини инспекциядан ўтказиш бўлими бош мутахассиси.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech