Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Tashket Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинди

“Tashket Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори (78-сон 17.02.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

☑️ Агентликка “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (кейинги ўринларда – Кластер) ҳудудида жойлаштирилган инвестиция лойиҳаларининг сони ва инвестициялар ҳажмига боғлиқ ҳолда Дирекция бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва ажратилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида унинг тузилмаси ва штат жадвалига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади;

☑️ Кластер ҳудудида ташкил этиладиган лойиҳалар халқаро стандартлар асосида сифатли ҳамда белгиланган муддатларда амалга оширилиши учун жалб этилган консалтинг ва инжиниринг хизматларини кўрсатишда иштирок этадиган хорижий мутахассислар ҳамда маслаҳатчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Фармацевтика тармоғини қўллабқувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech