Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи қайта аккредитациядан муваффақиятли ўтди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи, "Аккредитация маркази" ДУК томонидан қайта аккредитациядан муваффақиятли ўтди ва аккредитация гувоҳномаси қайта расмийлаштирилди.

Аккредитация O’z DSt ISO/IEC 17065:2015 «Маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаштириш органларига талаблар» давлат стандарти асосида ўтказилди. Ушбу стандарт ҳозирги кунда республикамизда фаолият юритаётган сертификатлаштириш органларига қўйилган талабларни белгилайди ва ISO/IEC 17065:2012 халқаро стандартига айнан ўхшаш.
Қайта баҳолашдан сўнг маҳсулотларни сертификатлаштириш органига 0'ZAK.MS.005l – сонли Аккредитация тўғрисида гувохнома берилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг Маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи ва унинг аккредитация соҳаси тўғрисидаги маълумотни "Аккредитация маркази" ДУКнинг https://akkred.uz/ сайти орқали олиш мумкин.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech