Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тиббиёт амалиётида қўллаш учун яроқсиз дори воситалари йўқ қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими иш юритувидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида 541 миллион сўм қийматга эга бўлган 119 турдаги дори воситалари тегишли тартибда йўқ қилинди.

Бюрининг шаҳар бўлими иш юритувида бўлган, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдим қилинган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг тегишли бандларига асосан, сифати кафолатланмаган, ноқонуний йўллар орқали кириб келган дори-дармонлар ҳамда тиббиёт воситаларини йўқ қилиш бўйича тадбир ўтказилди. Унда вилоят ички ишлар, божхона, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари вакиллари жамланган.

Янги Наманган тумани ҳудудида жойлашган “Дори-дармон” акциядорлик жамияти омборхонасида сақланаётган, жиноий иш материаллари юзасидан ашёвий далил сифатида қайд этилган 119 турдаги “Бисиптол”, “Релантин”, “Дексаматазон”, “Плазмафор”, “Тетрациклин”, “Энам” ва бошқа дори воситалари куйдириш печида йўқ қилинди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech