Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти малака ошириш курсларига тингловчиларни таклиф этади

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти cоҳа мутахассислари малака ошириш курслари   қуйидаги йўналишларга тингловчиларни таклиф этади.

Малака ошириш ўқув курси номи 

Соатлари

1

Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласининг қонуний асослари

72 /36 соат

2.

Яхши лаборатория амалиёти (GLP)

82 /36 соат

3.

Яхши клиника амалиёти (GCP)

82 /36 соат

4.

Яхши ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)

82 /36 соат

5.

Яхши дистрибутция амалиёти  (GDP)

82 /36 соат

6.

Яхши Фармаконазорат амалиёти  (GVP)

82 /36 соат

7.

Яхши дорихона амалиёти (GPP)

36 соат

8.

ISO-13485 (GOST ISO 13485-2017)  Тиббий маҳсулотлар. Сифатни бошқариш тизимлари. Тартибга солиш мақсадларига қўйиладиган талаблар

82 /36 соат

9.

O‘z DST ISO 9001:2015 Сифат менежменти тизими.Талаблар

82 /36 соат


Изоҳ:

1. Тақдим этиладиган хужжатлар: Корхона номидан институт директори номига хат (жисмоний шахслар -ариза), аризага диплом ва паспорт нусхаси илова қилинади.
2. Юқорида кўрсатилган йўналишлардан бирини Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти малака ошириш курсларини 82 ёки 72 соатли (базали) курсини тамомлаган сертификатини тақдим этган тингловчилар 36 соатли курсларга қабул қилинади.

Ариза ва ҳужжатларни PDF шаклда tashrivs@umail.uz электрон манзилига, ёки телефон/телеграммга –(97) 485-88-98, (97) 485-88-48, (99) 9151905 ёки институт маъмуриятига тақдим этишингиз сўралади.

Институт манзили: Тошкент ш. Юнусобод тумани, Ч.Айтматов кўчаси 37 уй.  
Мурожат учун телефонлар: (97) 485-88-98, (97) 485-88-48;  (99) 915-19-05; (99) 803-41-91

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech