Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасида турли жабҳалардаги, хусусан фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик ривожланишнинг янги босқичига кўтарилмоқда

Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасида турли жабҳалардаги, хусусан фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик ривожланишнинг янги босқичига кўтарилмоқда.

Айни дамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов бошчилигидаги экспертлар Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

18 январь куни бошланган хизмат сафари Пекинда Хитойнинг қатор йирик фармкомпаниялари учрашувлари билан бошланди.

Даставвал China Chamber of Commerce for Import and Export of Medicine and Health Products етакчи савдо уюшмаси вакиллари билан учрашилди. Мазкур нуфузли миллий савдо уюшмасининг фаолияти фармацевтика соҳасида халқаро савдо ва ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари музокаранинг асосий мавзусига айланди.

Сўнгра 140 дан ортиқ турдаги дори воситаларини ишлаб чиқарувчи Youcare Pharmaceutical компанияси вакиллари билан учрашилди. Ўз илмий-тадқиқот марказларига эга бўлган мазкур компания вакилларига Ўзбекистоннинг фармацевтика борасидаги инвестицион жозибадорлиги ҳақида тақдимот қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида жарроҳлик амалиёти учун столлар, диагностика мониторлари, сунъий нафас ва наркоз аппаратларини ишлаб чиқарувчи AEONMED компанияси ҳамда тиббий буюм ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришга ихтисослашган LEPU Medical компаниялари вакиллари билан ҳамкорликнинг истиқболлари борасида музокаралар олиб борилди.

Фармагентлик матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech