Ўзбекистонда 1 сентябрдан нималар ўзгаради?
Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали Ўзбекистонда 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга кирадиган ўзгаришларни эслатиб ўтди.
1. Пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 10 фоизга оширилади ва қуйидагича белгиланади:
2. Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасидаги экспорт қатновларда экспорт қилувчиларга темир йўл юк қатнови тарифларига 50 фоиз чегирма жорий этилади.
3. Хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади
Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 миллион сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади (амалда 2 минг доллар).
Шунингдек, 100 миллион сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валюта Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 минг доллар).
4. Давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади.
5. Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади.
Шунингдек, E-Ijro Auksion тизимида қуйидаги тартиблар жорий қилинади:
6. Чегара божхона постларида «Ягона дарча» божхона ахборот тизими жорий этилади ва бунинг натижасида божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақтни экспортда 5 баробарга ва импортда 2 баробарга қисқартиришга эришилади.
7. Рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун бўлади
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш юзасидан қуйидаги тартиботлар кучга киради:
Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.
8. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш билан боғлиқ ишлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали «ягона дарча» тамойили асосида Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида амалга оширилади.
9. Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида жойлашган тиббиёт ОТМларида белгиланган тартибда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар ташкил этилади.
10. Давлат буюртмаси асосида босма маҳсулотлар, шу жумладан, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, Ўзбекистон норезидентлари ҳам қатнашиши мумкин бўлган, давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
11. Солиқ ва статистика ҳисоботлари маълумотлари ҳамда Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси маълумотлари асосида қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади.
12. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.
Низомга мувофиқ, солиқ қарзи қуйидаги ҳолларда ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади:
13. Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги соҳасида бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида тиббиёт олий таълим муассасаларида Тиббий-профилактика ва жамоат саломатлиги факультети ташкил этилади.
14. Давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилади.
Шунингдек, Маданият вазирлиги томонидан харид қилинган, оммавий ижрога мўлжалланган драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарларни хусусий театрларда ҳам саҳналаштириш ва ижро этишга рухсат берилади.
Қуйидаги тартиб жорий этилади:
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати