Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистонликлар силга қарши янги дори воситаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Uzpharmagency) билан ҳамкорликда ўтган бир ярим йил давомида туберкулёз касаллигини даволаш учун олтита дори воситасини жадал рўйхатдан ўтказишга кўмаклашди.

USAIDнинг техник ёрдами билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЖССТнинг дори воситаларини тезлаштирилган рўйхатга олиш тартибини қабул қилди, бу юртимизда ушбу касаллик билан оғриган беморлар учун янги дори-дармонлардан тез ва хавфсиз фойдаланишни таъминлайди.

2021 йилда USAIDнинг кенг кўламли техник ёрдами натижасида туберкулёзни даволаш учун ЖССТ дастлабки квалификациясидан ўтган икки дори – циклосерин ва протионамид Ўзбекистонда CRP орқали рўйхатдан ўтган биринчи дорилар бўлди.

Мамлакатда кўп дориларга чидамли туберкулёз билан касалланиш даражаси кўрсаткичи дунёда энг юқори ўринлардан бири саналгани сабабли ушбу икки препаратнинг рўйхатдан ўтиши Ўзбекистон учун муҳим аҳамият касб этади. Циклосерин ва протионамид туберкулёзни даволаш учун иккинчи қатор дорилари сарасига кириб, силга қарши стандарт дорилар натижа бермайдиган беморларда қўлланилади.

2022 йилда яна тўртта туберкулёзга қарши дори рўйхатдан ўтказилди. Булар рифампитсин, изоназид, пиразинамид ва этамбутол гидрохлоридидир. Ҳозирда силга қарши ЖССТнинг дастлабки квалификациясидан ўтган яна еттита дори рўйхатдан ўтиш жараёнида.

Булар кўп компонентли Рифампин ва Изоназид 150 мг /75 мг, Рифампин ва Изоназид сувда эрувчан таблетка шакли 75 мг/50 мг, Изоназид, Рифампин, Рифампитсин. Изониазид. Пиразинамид ва этамбутол гидрохлорид USP 150мг/75мг/400мг/275 мг ва этамбутол BP 400 мг.

«USAID Ўзбекистон ҳукуматининг туберкулёзга қарши кураш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашидан фахрланади. Ўзбекистонда силга қарши дориларни_ рўйхатга олишни тезлаштириш соғлиқни сақлаш тизимининг бошқа соҳаларига ҳам фойда келтиради ва хавфсиз ва самарали дори воситаларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради», – деди USAIDнинг Ўзбекистондаги Соғлиқни сақлаш идораси директори Черри Гумапас".

ЖССТнинг дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби мамлакатда ЖССТ маъқуллаган маҳсулотларини рўйхатдан ўтказишни тезлаштиради ва беморлар ва шифокорларнинг кафолатланган сифатли дори-дармонларни қўллашини тезлаштиради. Шунингдек, рўйхатдан ўтган дорилар, рўйхатдан ўтмаган фармацевтика препаратларидан фарқли равишда 15 фоиз ҚҚСдан озод этилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech