Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тель Авивда Ўзбекистон -Исроил бизнес форуми ўз ишини бошлади

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва ўзбек фармкомпаниялари вакиллари учун мазкур форум Исроил фармкомпанияларига ташриф билан бошланди.

Исроилнинг "Unipharm" дори воситаларни ишлаб чиқарувчи компанияси раҳбарияти вакили Лимор Дори Алон ҳамда компания координатори Мария Танеев ўзбекистонлик бизнес вакилларни қаршилаш чоғида "Unipharm" тарихи, унинг маҳсулоти ва йиллик қуввати билан таништирди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, мазкур форум Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech