Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

«Вакцина хавфсиз, унинг самарадорлигини ўрганамиз». Россия эпидемиологи коронавирусга қарши биринчи вакцина ҳақида

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош эпидемиологи Николай Брико Гамалей номидаги Эпидемиология ва микробиология марказида ишлаб чиқилган вакцинани рўйхатдан ўтказишни кечиктиришга чақирган Клиник тадқиқотлар ташкилотлари ассоциациясига жавоб қайтарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Ассоциация ушбу вакцина минглаб одамлар иштирокида синовдан ўтказилмагани учун уни рўйхатдан ўтказишга шошилмасликка чақирганди. Николай Бриконинг билдиришича, Гамалей марказининг вакцинаси «йўқ жойдан пайдо бўлиб қолмади». Марказ Эбола ва MERS’га қарши вакциналар ишлаб чиқиб, ушбу соҳада 10 йилдан ортиқ вақт давомида иш олиб бормоқда.

«COVID-19’га қарши вакцинани яратишда аденовирус асосида бир хил технология ишлатилган, шунинг учун бу ҳолда у қайта кўриб чиқишга, кечиктиришга муҳтож эмас, чунки технологиядан фойдаланиб кўрилган», — деган эпидемиолог.

Бриконинг фикрича, коронавирус пандемияси пайтида вакцинани рўйхатдан ўтказиш муддатини тезлаштириш мумкин. «У (вакцина) ўзининг хавфсизлигини кўрсатди, кейинги самарадорлиги ўрганиш давом эттирилади», — деган Брико.

Эслатиб ўтамиз, Фармацевтика компаниялари ва илмий-тадқиқот ташкилотларини бирлаштирган Клиник тадқиқотлар ташкилотлари ассоциацияси Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигини Гамалей номидаги Эпидемиология ва микробиология марказида ишлаб чиқилган вакцинани рўйхатдан ўтказишни кечиктиришга чақирганди.

Ассоциация вакцина яратувчилари унинг синовларини ҳатто юзлаб одамлар иштирокида ҳам якунламагани, бундан ташқари вакцина асосида синовлари ҳали ҳам давом этаётган MERS’га қарши бошқа вакцина борлигини билдирган ва шу сабабли унинг самарадорлиги тўғрисида хулоса беришга ҳали асос йўқ деб топган.

Росздравнадзор ассоциациянинг таклифига жавобан Гамалей маркази вакцинаси билан бир неча юз нафар кўнгиллилар эмлангани ва уларда жиддий ножўя таъсирлар кузатилмаганини билдирган.

11 август куни мамлакат президенти Владимир Путин ушбу вакцина рўйхатга олинганини ва қизларидан бири эмланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, биринчи эмланишдан сўнг қизининг тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилган, эртаси куни эса 37 даражагача тушган. «Бўлди. Иккинчи муолажадан сўнг тана ҳарорати яна бироз кўтарилиб, кейин тушди. Ўзини яхши ҳис қиляпти», — деган Путин.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech