Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Вакцинасиз ҳам коронавирусни енгиш мумкин эди, агар...

«PLoS Medicinе» илмий журналида чоп этилган тадқиқот янги маълумотни исботлади: агар одамлар мунтазам равишда қўлларини ювиб, ниқоб тақиб, ижтимоий масофа сақлаганида, коронавирус пандемиясини вакцинасиз (эмлашсиз) енгиш мумкин эди.

Мамлакатларда карантин чекловлари фуқароларнинг шахсий масъулияти, ҳар бир инсоннинг касаллик хавфини, жиддийлигини ҳис қилиши билан уйғунлашганида эди, вирус тарқалиши пастроқ даражада бўлар эди. Атипик пневмония (SARS-CoV-2) аҳолининг 90 фоизи тез-тез қўлини ювган ва масофа сақлаган мамлакатларда юқори даражада эпидемия чақирмаган. 
 
Айни вақтда дунёда қатор давлатларда вакцина устида бош қотирилмоқда. Жумладан, АҚШ, Британия, Россия ва Хитойни мисол қилиб келтириш мумкин. Муаллифлар вирус қандай тарқалиши ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, ўзини изоляциялаш, масофаланиш, қўлни ювиш ва ниқоб тақиш — ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани тўғрисида кенг маълумот бериш зарурлигини таъкидлашмоқда.
«Агар биз барчамиз мамлакат бўйлаб кейинги 4, 6, 8, 12 ҳафта давомида ниқоб тақсак, вирус тарқалиши тўхтайди», — деган доктор Роберт Редфилд.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech