Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Хитой-ўзбек анъанавий тиббиёт маркази” бошқарув раиси биринчи даражали Саломатлик ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан чет эл фуқаролари ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни мукофотлаш тўғрисида”ги 6045-сон Фармонига биноан, “Хитой-ўзбек анъанавий тиббиёт маркази” бошқарув раиси жаноб Линь Сюэжун биринчи даражали Саломатлик ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Хитой халқ республикаси фуқароси бўлмиш жаноб Линь Сюэжунни юксак мукофот билан табриклайди ва ушбу йўлдаги меҳнатларига зафарлар тилайди!

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech