Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Яширинча олиб кетилаётган 303 миллион сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолинди

Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тадбир давомида, фуқаро М.А бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашинада 31 турдаги 162 миллион сўмлик дори воситалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.О бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси ҳам белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Текширув жараёнида автомашинада 141 миллион сўмлик 20 турдаги дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий қиймати 303 миллион сўмдан ортиқ бўлган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

__

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency телеграм-каналида
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech