Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Юртимизнинг фаол ва ташаббускор бир гуруҳ ёшлари давлат мукофотлари билан тақдирландилар

Ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фаол ва етакчи ёшларимиз куни кеча Ёшлар куни муносабати билан Президентимиз томонидан давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Жумладан, Тошкент фармацевтика институтининг таянч докторанти Шерматова Ирода Баҳтиёр қизини "Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланганини табриклаймиз!

Эслатиб ўтамиз, Ирода Шерматова таянч докторантлар ўртасида Президент стипендияси соҳибаси ҳисобланади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech