Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси қуйидаги вазифаларни бажаради:
➖ Маҳаллий дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқарувчиларига, етакчи хорижий фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликни ташкил этишда кўмаклашиш;
➖ Фармацевтика саноати учун барқарор ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, шу жумладан давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини жорий қилиш йўли билан;
➖ Жаҳон фармацевтика бозорининг конъюнктурасини ўрганиш, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ташқи бозорида юқори сифатли ва рақобатбардош янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда кўмаклашиш;
➖ Фармацевтика саноатида корхоналарни жиҳозлаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, хорижий ва халқаро молия институтларидан жалб қилинган хорижий инвестицияларни кенг жалб этишга кўмаклашиш;
➖ Фармацевтика соҳасига халқаро стандартларни жорий этишда иштирок этиш.