Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

АҚШда саратонга қарши вакцина одамларда синала бошланди

Kun.uz нашрининг хабар беришича, АҚШнинг Оҳайо штати университети олимлари саратонга қарши PD1-Vaxx вакцинасини одамларда синашни бошлашди. 

PD-1 ингибиторлари янги синфдаги дори воситаси бўлиб, “қотил” ҳужайраларга саратон ҳужайралари ортидан самаралироқ “ов қилиш”га имкон беради. PD1-Vaxx вакцинаси ҳам В-, ҳам Т-ҳужайралар функцияларини фаоллаштиради ва ўсимтанинг кичрайишига ёрдам беради. Вакцина билан даволаш саратон ҳужайралари иммун тизими ҳужумларидан қочиш учун қўллайдиган механизмни блоклашга қаратилган. Олимлар ушбу вакцинани иммунотерапевтик дори воситаси билан биргаликда қўллаб, иммун тизимини саратон ҳужайраларини ўлдиришга йўналтирган ҳолда “қайта юклашга” эришишган.

Олимларнинг маълум қилишича, ушбу комбинацияланган даволаш усули йўғон ичак саратони билан касалланган ҳайвонларда синовдан ўтказилган ва 10та ҳайвондан 9тасида тўлиқ иммун жавоби ҳосил қилган. Синовлар вакцинанинг самарадорлиги ва хавфсиз эканини кўрсатган.

Эндиликда эса вакцинани АҚШда одамларда синашга рухсат олинди. Вакцина майда ҳужайрали бўлмаган ўпка саратонидан азият чекувчи беморларда синалади.  

“Биз вакцина синовларини бошлашдан ва ўпка ҳамда бошқа турдаги саратондан азият чекувчи беморларга янги умид беришдан хурсандмиз”, деб айтган тадқиқот муаллифларидан бири.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech