Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ахбороти

Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”нинг 11-бандида белгиланган вазифани ижросини таъминлаш ҳамда ўтказилган текширувлар натижаларини жамоатчилик эътиборига етказиш  мақсадида, Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ахборот беради.

Наманган вилоятида жойлашган “GLOBAL GRAND FARM” хусусий корхонасида аниқланган лицензия талаб ва шартларини бир марта қўпол равишда бузилиш ҳолатлари бўйича мазкур корхонага дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш учун берилган  2018 йил 13 мартдаги 15192  рўйхат рақамли лицензиянинг амал қилиш муддатини тугатишни сўраб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Наманган туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси суднинг  2021 йил 4 февралдаги  4-1601-2104/78-сон ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва  “GLOBAL GRAND FARM” хусусий корхонасига фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Шу билан бирга, Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фармацевтик лицензиатларни рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини,  ишлаб чиқариш, сақлаш ва  реализация қилиш республикага ноқонуний йўллар орқал кириб келган дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш ва реализация қилишга  йўл қўймаслик тўғрисида яна бир бор огоҳлантиради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech