Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Короновирусни даволашда имбирни дорилар ўрнида қабул қилса бўладими?

Имбирь - занжабил илдизи таркибида кўплаб: С, В1, В2 гуруҳ витаминлар, минерал моддалар: алюминий, калий, кальций, темир, марганец, фосфор, каприл, никотин ва линол кислоталари мавжуд. Унинг таъсир қилувчи моддалари шогаол ва гингерол ҳисобланади. Бу моддалар антиоксидант, яллиғланишга қарши, ўсмаларга қарши, антимутаген ва бошқа хусусиятларга эга.

Экспериментал изланишлар занжабил илдизининг спиртли экстракти пневмония ва бошқа юқори нафас аъзоларининг яллиғланиш касалликларида фойда беришини кўрсатган. Лекин уни ҳам меъёрида истеъмол қилиш зарур, чунки у болаларда, ҳомиладорларда аллергияни келтириб чиқариши мумкин.

Занжабил короновирус инфекциясида асосий дори воситалар билан бир қаторда ишлатилиши мумкин, лекин бир ўзи монотерапия сифатида ёрдам бермайди.

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech