Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Референт нарх шакллантириш тизими доирасида қайд этилган дори воситаларининг сотувдаги чекланган нархлари маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 декабрдаги ПҚ-4554-сон қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилиши белгиланган.

Дори воситасининг ҳар бир савдо номи нархларининг ундан юқори нархда Ўзбекистон Республикасига етказиб берилиши (импорт дори воситалари учун) ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан сотилишига (маҳаллий дори воситалари учун) йўл қўйилмайдиган энг юқори чегарасини қайд этиш кўзда тутилган.

Мазкур қарордаги вазифалар юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими йўлга қўйилган ва нархларнинг электрон (онлайн) реестри юритилиб келинмоқда.

Эндиликда сиз ушбу электрон (онлайн) реестри орқали маҳаллий ва хорижий дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун қайд этилган чекланган нархлар ва уларга чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан ҳисобланган улгуржи ва чакана нархлар билан танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 115-сон буйруғи билан тасдиқланган "Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра, референт нарх шакллантириш тизими доирасида нархларни қайд этиш дори моддалари (субстанциялар), кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситаларига ҳамда чекланган нархлар қайд этилгунга қадар сертификатлаштирилган дори воситаларига татбиқ этилмайди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech