Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Бутунжаҳон фармацевтлар кунининг бу йилги мавзуси - “Глобал соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришлар”.

2009 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида Халқаро фармацевтика федерацияси (FIP) Кенгаши томонидан 25 сентябрь - Бутунжаҳон фармацевтлар куни дея тасдиқланди.

Халқаро фармацевтика федерацияси фармацевтларни ушбу кунда бутун дунё бўйлаб фармацевтнинг инсонлар соғлиғини яхшилашдаги ролини тарғиб қилувчи тадбирларни ўтказишга ундайди.

“Бу йил биз ўнинчи Бутунжаҳон фармацевтлар кунини нишонламоқдамиз. Биз фармацевтлар дунё тинчлигига қандай ҳисса қўшаётганини кўрсатишга интиламиз. дамларнинг хавфсиз, самарали, сифатли ва арзон дори воситалари ва тиббий технологияларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, фармацевтика хизматларидан фойдаланишга кенг имкониятлар яратиш шулар жумласидандир”, дейди Халқаро фармацевтика федерацияси президенти Доминик Жордан.

Бутунжаҳон фармацевтлар кунининг мавзуси - соғлиқни сақлаш тизимидаги хизмат қилаётган фармацевтларнинг одамлар соғлиғини яхшилаш йўлидаги заҳматли меҳнатлари, шу жумладан соғлом турмуш тарзи, касалликларнинг олдини олиш учун эмлаш ва касалликларни самарали назорат қилиш бўйича тавсиялари, ва шулар орқали ҳаёт сифатини яхшилашлари тўғрисида айтишнинг бир имконидир. Шу куни, шунингдек, ушбу соҳада хизмат қилаётган олимлар соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришларга қандай ҳисса қўшаётгани, хавфсиз ва самарали дори воситалари ва вакциналарни ишлаб чиқиш орқали одамлар ҳаётини узайтириши ҳақида гапирилади.

Таълим жараёнида фармацевтика бўйича ўқитувчилар жамиятимизнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун малакали фармацевтлар ва олимларни тайёрлаш орқали юксак натижаларга эришаётганлари айтилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech