Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

"Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналардаги корхоналар фаолияти ўрганилди.

2023 йил 28 ноябрдаги Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишдаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик директори томонидан ҳудудлардаги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан бирма-бир учрашиб, муаммолари ўрганилмоқда. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Тошкент вилоятидаги “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган корхоналар билан танишди ва 2024-2025 йилларда ишга тушиши режалаштирилган лойиҳаларни, қурилиш жараёнларини бориб кўрди.

Бугунги кунда “Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗнинг 34,5 гектар ер майдонида 12 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, "Planta Farm" МЧЖ томонидан маҳаллий хом ашё асосида тайёр дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси;
"Alphaone Pharmaceutical Company" МЧЖ томонидан тайёр дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси;
"Radiks" МЧЖ томонидан тиббий дока, стерилланган ва стерилланмаган бинт, гипсли бинт, умуртқа учун белбоғ, операциядан кейинги белбоғ, тампонлар, стерилланган салфеткалар, косметик дисклар ва докали бинт кўринишидаги пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси;
"Mutabar Medical Standart" МЧЖ томонидан вирусга қарши ва тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси;
"Naff Medical" МЧЖ томонидан биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш лойиҳаси;
"Medflora" МЧЖ томонидан галиника маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси;
"Precise Ucind" МЧЖ томонидан дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси;
"SV Microbiology" МЧЖ томонидан Стафилакокга қарши вакцина ва бошқа дори воситалари ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган.

Лойиҳалар тўлиқ қувват билан ишга тушгандан сўнг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 412,1 млрд. сўмни ташкил этиб, 1183 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Инфраструктура, маркировка, экспортни ошириш, янги лойиҳаларни молиялаштириш, маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда бўлган муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилиниб, муаммолар қисқа муддатда ҳал этилишида кўмаклашиш сўралди.

Агентлик директори Абдулла Азизов Тошкент вилоятидаги "Паркент-фарм" ЭИЗдаги корхоналарда бўлиб, тадбиркорлар билан юзма-юз учрашди. Корхоналардаги мавжуд ҳолат ўрганилиб, муаммолар ижобий ҳал этилишини билдирди.

“Tandem Pharm” корхонаси гален дори воситалари, икки босқичли дори воситалари ишлаб чиқаради. Корхонада бугунги кунда 20 нафар ишчи ходимлар фаолият юритмоқда.
Корхона бугунги кунда GMP  сертификатини олиш арафасида, шу сабабли иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.

“Renmin Healthcare” корхонаси тайёр дори воситалари ишлаб чиқарувчи 3-босқичли корхона бўлиб, биринчи босқичи 2020 йилда ишга туширилган. Корхонанинг 2-босқичи 2024 йилнинг якунига қадар ва 3-босқичи 2025 йилда ишга тушиши режалаштирилган. Бугунги кунда 32 нафар ишчи ходимлар фаолият юритмоқда. Корхона хозирда GMP  сертификатини олиш мақсадида ариза топширган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech