Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“103” га қўнғироқ СИЗ УЛАРНИ АЙБЛАМАНГ!

Иситма 38 даражадан ошди... Хавотир кўнглингизни чулғади. Телефон ёнингизда дарров 103 рақамини териб тез ёрдам чақиришга киришдингиз. Ҳеч ким кўтармадими ёки кўтариб аниқ жавоб бермадими?!

Бир ёнда иситмадан холсизланаётган яқинингиз, бир томондан жавобсиз ёки мавҳум жавоблар. Кўнглингизга ёмон ораламасин, тугилган муштингизни бироз қўйиб юборинг, тилингиз беҳудага айланмасин, ақл билан иш кўриш мумкинку. Оилавий поликлиника шифокорини чақиринг ёки ҳамширани, агар улар ҳам қаергадир чиқиб кетган бўлса асло аччиқланманг. Чунки сиздек азиз инсонига ёрдам беришга ошиқувчилар кўп. Улар эса камчилик. Борлари ҳам жанг майдонида (агар жанг майдони деб олсак бу вазиятни) яраланган жангчидек иситмада ёниб ёрдамга муҳтож.

Сиз азизларингизни қутқаришга чопасиз, улар сизга ёрдамга ошиқади, улгурса ғалаба, улгуролмай қолса мағлубият... Ахир бу- ҳаёт, ахир бу -имконсизлик, ахир бу ....

Кеча-ю кундуз ойлар давомида фарзандаларини бағрига босмаган шифокор ўз оиласидан хабар олишга вақти йўқ. Энг оғир вазиятда унга ёрдамчи ҳамширанинг мадори қуримоқда. Сиз-ку бирор бир имконни топишингиз мумкин. Аммо шундай шифокорлар бор-ки ўз яқинлари билан дийдорни қиёматга қўйиб бу дунёдан кўз юммоқда.

Сиз улар учун йиғлайсизми...
Сиз улар учун куюинасизми..
Сиз улар учун бир сония вақтингизни берасизми...
Сиз уларга бир табассум кўрсатасизми...

Сиз уларни айбламанг...
Сиз уларни тушининг...
Сиз уларга кўмак беринг...
Қўлингизда 103 рақамини териш билан вазият енгиллашмайди. Сиз ҳам тафаккур қилинг...

Наргиза Камалова. Журналист, “Олтин қалам” миллий мукофоти соҳиби

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech